
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "Реал" билан рақиблик қилмасидан хурсанд бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Турин жамоаси 1/8 финалда "Лион"га қарши баҳс олиб боради.
"Ҳозирча "Лион"га қарши ўйин борасида ўйлашдан маъно йўқ. Унгача 70 кун вақт бор. Олдинда трансферлар ойнаси ва 15га яқин учрашувлар бизни кутиб турибди.
"Реал" тушишидан бироз хавфсирагандим холос", - деди Сарри.
"Ювентус"нинг "Лион"га қарши ўйинлари 2020 йил 26 февраль ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар