07:30 / 24.12.2019
1 261

Дзюба — Россиянинг энг яхши футболчиси, Шомуродов – тўртинчи

Дзюба — Россиянинг энг яхши футболчиси, Шомуродов – тўртинчи
«Зенит» клуби ва Россия миллий жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) ва «Спорт-Экспресс» нашри талқинига кўра, Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Россиянинг «Олтин тўп» соврини учун ўтказилган сўровномада миллий жамоа бош мураббийи, РПЛ клублари бош мураббийлари, клублар менежерлари, «Спорт-Экспресс» журналистлари, шунингдек мухлислар ҳам иштирок этишди.

Якуний натижаларга кўра, Артём Дзюба 222 очко билан биринчи, «Монако» яримҳимоячиси Александр Головин 156 очко билан иккинчи, «Локомотив» яримҳимоячиси Гжегож Криховяк 129 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

«Ростов» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 82 очко билан тўртинчи бўлди.

Қайд қилиш жоизки, Россиянинг «Олтин тўп» соврини РФИ ва «Спорт-Экспресс» нашри томонидан 4 йил олдин таъсис этилган бўлиб, 2016 йилда уни «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов, 2017 йилда «Спартак» ҳужумчиси Квинси Промес ва 2018 йилда «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба қўлга киритган эди.

Топ-10 Россиянинг 2019 йилги энг яхши футболчилари:
222 – Артём Дзюба («Зенит»)
156 – Александр Головин («Монако»)
129 – Гжегож Криховяк («Локомотив», Польша)
82 – Элдор Шомуродов («Ростов», Ўзбекистон)
60 – Георгий Жикия («Спартак»)
39 – Игорь Акинфеев (ЦСКА)
23 – Сардор Озмун («Зенит», Эрон)
23 – Вильмар Барриос («Зенит», Колумбия)
23 – Алексей Миранчук («Локомотив»)
22 – Мариу Фернандес (ЦСКА)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)