22:49 / 21.01.2015
5 654

Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди

Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди
Мусобақа ташкилотчилари “В” гуруҳи 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Шимолий Корея (1:0) учрашувида ҳужумчи Игорь Сергеев, шунингдек, 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Саудия Арабистони (3:1) учрашувида ҳужумчи Воҳид Шодиев томонидан урилган голлар тўплам учун танлаб олишган.

Қайд этиш жоиз, ҳар иккала ҳолатда тўп бош билан киритилган – Игорь Сергеевнинг голига миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳаммуаллифлик қилган бўлса, Шодиевга тўпни ўнг қанот ҳимоячиси Шавкат Муллажонов етказиб берган эди.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди