Фото: TransferMarkt China
Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда Хитойнинг «TransferMarkt China» сайтининг твиттердаги саҳифаси хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби тарихидаги илк хорижлик футболчига айланди.
«Шенянг Урбан» жамоаси якунланган мавсумда Хитой 2-лигаси ғолиби сифатида, Хитой 1-лигасига йўлланма олди ва бу мавсумда Хитой Суперлигасига йўлланма олиш учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив» сафида 2012 йилдан 2019 йилга қадар тўп суриб, 8 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида 192 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, ҳозирда Хитойда ўзбекистонликлардан Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Самвел Бабаян Хитой 1-лигасида «Чанчунь Ятай» клубини бошқармоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди