date
views 2 748

Любинко Друлович: "Олимпиада йўлланмасини тақдим этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз"

Любинко Друлович: "Олимпиада йўлланмасини тақдим этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз"
Бугунги машғулот аввалида терма жамоамиз устози Любинко Друлович ОАВ вакилларига қисқа интервью берди:
Жамоамиз мусобақага тайёргарликни давом эттиряпти. Таркибда иқтидорли йигитлар жамланган. Олдинда бизни жуда қийин учрашувлар кутиб турибди. Зеро Эрон ҳам, Хитой ва Жанубий Корея ҳам қитъада ўз ўрнига эга кучли жамоалар. Лекин уларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз ҳар бир рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга шаймиз.

Аввалги мусобақада Ўзбекистон ғолибликни қўлга киритган, шу боисдан мухлислар биздан бу гал ҳам муваффақиятли иштирок кутишади. Биз ўзбекистонлик футбол мухлисларига Олимпиада йўлланмасини тақдим этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз
, – дея таъкидлади тажрибали мутахассис.

Манба: ufa.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Любинко Друлович: "Олимпиада йўлланмасини тақдим этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз"