Хабарингиз бор, сайтимиз орқали юртдошларимиз жанги аввалидан ўзига хос сўровнама ўтказиб, мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашар эдик. Яна бир бор, бундай ишни амалга оширмоқдамиз. Бу сафарги сўровномамиз мағлубиятсиз одимлаётган юртдошимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан боғлиқ... Маълумки, ушбу боксчимиз 17 январь куни Aндриан Эстрелла билан навбатдаги жангини ўтказади.
Биз мухлисларга Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангидан қандай натижа кутмоқдасиз ва у чемпион Жош Тэйлор билан тўқнаш келишга тайёрми, дея савол билан мурожаат қилдик. Қуйида баъзи фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Жалол Аҳмедов (Жиззах) – талаба
Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги аслида Кит Ҳантерга қарши WBA регулар( мунтазам) чемпионлик жанги элиминатор мақомида 10 январда бўлиши керак эди. Aммо, жанг Кит Ҳантер томонидан жароҳат сабабли бекор қилинди ва қисқа вақт ичида рақиб сифатида унга Aндриан Эстрелла танланди. Aлбатта, бу боксчи анча тажрибали лекин рейтинг борасида мақтана олмайди. Шоҳжаҳон билан таққослаганда анча кучсизроқ...
Очиқ жангга киришмайдиган ва ҳужум вақтида чуқур ҳимояга кириб оладиган боксчи. Менимча 17 январь кунги жанг 5 раундгача чўзилмаса керак. Мазкур тўқнашув Эргашевнинг ғалабаси билан якунланишини кутмоқдаман. Шу вазнда WBA ва IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони 16 та жанг ва барчасида ғалабага эришган Жош Тейлор билан эҳтимолий жанг ҳақида тўҳталсак, Тэйлор кейинги жангини апрелда IBF йўналишида расмий даъвогарга, ундан сўнг WBC ва WBO чемпиони Хосе Рамирес ва Виктор Постол жанги ғолибига қарши мутлоқ чемпионлик учун ўтказиши кутилмоқда. Қолаверса WBA йўналишида ҳам даъвогар тайёр.
Шундан келиб чиқиб, Шоҳжаҳон Эргашев ва Жош Тейлор жангини 2020 йилда ташкил қилишни ҳеч қандай иложиси йўқ. Шунингдек, Тейлор жуда кучли ва техникаси анча юқори бўлган боксчи... Вазиятга реал қарасак Шоҳжаҳон ҳали бу даражадаги жангга тайёр эмас! Лекин албатта вақт давомида ўз устида ишлаб, бу жангни ташкил қилишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин.
Биз мухлислар ҳам бундан ҳурсанд бўлар эдик. Бу ерда асосий иш промоутерларга ҳам боғлиқ. Ўйлаймизки Salita Promotion аста-секин савияли жанглар ташкил қилиб беради. Нима бўлганда ҳам биз Шоҳжаҳон Эргашевга омад тилаймиз ва қўллаб қувватлаймиз!
Жасурбек Мамадсолиев (Қорақалпоғистон республикаси)
Шоҳжаҳон Эргашевни навбатдаги яъни, Aдриан Эстерелла билан жанги ҳақида нима дейишимиз мумкин. Бу жанг ҳам аввалгиларидек муддатидан аввал якунланиш эҳтимоли юқори... Узоғи билан жанг 3 ёки 4 раунд давом этса керак. Энди WBA ва IBF чемпиони Жош Тейлор билан жанг борасида тўхталсак, менимча бу тўқнашув ҳали бери бўлмайди. Айниқса, жорий йил бунинг имкони йўқ. Чунки Жош Тейлорни икки йўналишда ҳам мажбурий даъвогар кутяпти. Яна WBC ва WBO чемпиони Хосе Рамирес билан рингга кўтарилиш эҳтимоли бор. Шунинг учун, Шоҳжаҳон Жош Тейлор билан тез орада жанг қилолмайди.
Воҳид Исмоилов (Андижон) – тадбиркор
Шоҳжаҳон бу рақибини ҳам узоққа олиб бормайди. Иккинчи раундда нокаутга учратади. Тэйлор билан жангга ҳам тайёр. Унга ҳам бемалол бас кела олади. Тўғри, у ажойиб техникага эга эканлиги сир эмас. Лекин, боксда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин. Албатта, юртдошимизни қўллаб-қувватлаймиз. Тўғриси, биз уларга мотивация, куч берамиз. Майли, рақибига қарши жангда ҳар қандай ҳамюртларимизни имконияти пастроқ бўлсада, уларга ишонишимизни изҳор этасак, қўлласак, уларнинг кучига куч қўшилади. Шоҳжаҳон дуч келганини урасан... Газини бос!
Бекзод Низомиддинов (Андижон) - талаба
Шоҳжаҳон Эргашев Эстреллани 6 ёки 7-раундда нокаутга учратса керак. Тейлор ҳақида гапириш ҳозирги кунда абсурд.
Сухроб Бўриев (Қашқадарё) - талаба
Шоҳжаҳон Эргашев ва Aдриан Эстрелла жанги ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, катта эҳтимол билан жанг тўлиқ давом этмайди. Шоҳжаҳон нокаут ёки техник нокаут билан ғалаба қозонса керак. Жош Тейлор билан жанг борасида тўхталсак, Шоҳжаҳон 100 фоизга тайёр деб ҳисоблайман.
Дилмурод Эраҳмедов (Андижон) – инженер
Шоҳжаҳонни ғалабасига ишонаман. Бу рақибини ҳам муддатидан аввал мағлуб этади. Жош Тейлор эса, анчагина жиддий рақиб ҳисобланади. Албатта, бу жангни тез орада бўлиши имконсиз. Юртдошимизнинг промоутерларига боғлиқ бу масала. Агар, бу жанг амалга ошса, жуда хурсанд бўлардик. Тўғриси, Шоҳжаҳон услубига ранг-баранглик қўша олса, бемалол Тейлорни ҳам мағлуб эта олади.
Аҳмадбек Эшматов
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди