
U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея (1:2) учрашувидан сўнг Любинко Друлович матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биз учун муҳим ўйин эди. Вазифа бажарилди. Лекин ўйин қийин кечди. Кореяликлар кучли, босим қилишди, ўйнашга қийналдик.
Ўйинлар оралиғи жуда кам. Тикланишга қийналдик ва бу нормал учраб турадиган муаммолар. Корея тезкор гол урди ва режаларимиз бузилди. Муҳими асосий вазифа уддаланди.
Кучли жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Кореяда 7 футболчиси алмашди, улар эса куч йўқотмаган. Бизда эса бир таркиб ўйнади. Нима бўлганда ҳам кейинги ўйинларда хатолар устида ишлаймиз.
Биз мағлуб бўлдик. Мақсадга қараб кетишда давом этяпмиз. Орзуларимиз сари интилишда давом этамиз. Ҳозир энди асосий ният ярим финалга чиқиб олиш", - дейди Друлович. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар