4 815
Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров... Токиога йўлланма берувчи турнирга ким бориши аниқ бўлди
Бугун, бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақаларга йўл оладиган таркибни аниқлаш учун спарринг жанглар ўтказилди. Хабарингиз бор, бир нечта вазн тоифаларида ушбу масала очиқ турган эди. Шунинг учун ҳам бугун мазкур жанглар ташкил қилинди.
Мухлислар ўртасида узоқ тортишувларга сабаб бўлган вазн 69 кг да Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бобоусмон Ботуровлар орасида қай бири танланиши ушбу спаррингга боғлиқ эди. Афсуски, ёпиқ тарзда ўтказилган ушбу жангларни бевосита кўра олмаганлигимиз сабабли маълумот олиш учун Шаҳрам Ғиёсов билан боғландик. У:
- Жанг бўлиб ўтди. Ҳар уч раундда ҳам ғалабага эришдим. Буни Марат ака ҳам айтди. Лекин раҳбар чақириб, ёшларга йўл беришимиз кераклигини, профессионал боксга анча мослашиб кетганлигимни айтди. “Яхшиси ушбу йўналишда ўзингни кўрсатиб, байроғимизни юксакларга кўтаргин, келганинг учун раҳмат, ёшларга имкон берайлик, хафа бўлмайсан”, - деди.
Албатта, Сакен акага ишонч билдирганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, Ўзбекистон шарафини доимо ҳимоя қилишга тайёрман. Насиб қилса, профессионал боксда улкан зафарлар қучиб, барчани хурсанд қиламан деган умиддаман, - деб ўз фикрларини айтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”