Кутилмаган совға: Дунёнинг 2-рақамли теннисчиси ўзбекистонлик спортчини ҳайратда қолдирди

Кутилмаган совға: Дунёнинг 2-рақамли теннисчиси ўзбекистонлик спортчини ҳайратда қолдирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дунёнинг 2-рақамли теннисчиси Арина Соболенко ўзбекистонлик Камилла Раҳимовага ҳашаматли Гукси сумкасини совға қилди.
  • Бу совға ижтимоий тармоқдаги ҳазил тариқасидаги мулоқотдан бошланган бўлиб, Раҳимова Соболенконинг сумкасини мақтаб, ҳазил билан совға сўраган эди.
  • Соболенко бу таклифни жиддий қабул қилиб, Раҳимованинг кийиниш хонасига билдирмасдан сумкани қолдириб кетган.

Теннис юлдузлари ўртасидаги самимий муносабат мухлислар эътиборини тортди. WTA рейтингида дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси бўлиб турган беларуслик Арина Соболенко ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимовага ҳашаматли Gucci сумкасини совға қилди.

Бу кутилмаган совға ҳақида Камилла Раҳимова нуфузли Уимблдон турнири кунларида суратга олган махсус видеовлоги орқали мухлисларига сўзлаб берди.

Барчаси Инстаграмдаги ҳазилдан бошланди

Камилланинг айтишича, бу совғанинг тарихи ижтимоий тармоқдаги кичик мулоқотдан бошланган:

  • Раҳимова Соболенконинг қисқа видеолавҳасига (Stories) муносабат билдириб, унинг сумкаси жуда чиройли эканини ёзган.

  • Ўзаро суҳбатда ҳамюртимиз ҳазил тариқасида: «Қачондир менга ҳам шунақасини совға қиласанми?» дея сўраган.

Бироқ беларус спортчиси бу ҳазилни эътиборсиз қолдирмай, уни ҳақиқатга айлантирди ва қимматбаҳо бренд сумкасини Камилланинг кийиниш хонасидаги шкафига билдирмасдан қўйиб кетди.

«Бу қиз жуда ҳам саховатли!» — Раҳимованинг ҳайрати

Совғани кўрган Раҳимова қувонч ва ҳайратини яшира олмади:

«Болалар, бир дақиқа қараб туринг, Арина Соболенко менга нима юборганини кўринг! Бу қиз жуда ҳам саховатли, бошқа қандай таъриф беришни ҳам билмайман.

Қаранглар, нималигини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Мен шунчаки унинг сторисига жавоб бериб, сумкаси жуда зўр эканини ёзгандим ва “Қачондир совға қиласанми?” деб ҳазиллашгандим. Мана, натижаси!» — дея ҳикоя қилди Камилла ўз влогида.

WTA рейтингидаги ҳолат

Видеода Раҳимова дўстона ҳиссиётлар оғушида Соболенкони «дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси» деб атади.

Аслида эса, ҳозирги кунда WTA рейтинги пешқадами Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Елена Рибакина ҳисобланади. Арина Соболенко рейтингда 2-ўринда бораётган бўлса, Камилла Раҳимова жаҳон таснифининг 76-поғонасидан жой олган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар