23:47 / 19.01.2020
2 955

Бобир Абдихолиқов: "Саудия Арабистони билан жуда қийин баҳс кутиб турибди"

Бобир Абдихолиқов: "Саудия Арабистони билан жуда қийин баҳс кутиб турибди"
U-23 Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги БАА - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан кейин Бобир Абдихолиқов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
"Худога шукур ғалаба қозондик. Мақсадимиз ярим финалга чиқиш эди. Учрашувни хатолар билан бошладик ва гол ўтказиб юбордик. Лекин тезда ўзимизга келдик. Кейинги ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов Таиландга учиб келиб, бизга руҳий томонлама далда беришди. Халқимизнинг, ота-онамизнинг дуолари туфайли ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Саудия Арабистони билан жуда қийин баҳс кутиб турибди. Бўлажак рақибимиз яхши шаклланган ҳамда ўртага Олимпиада йўлланмаси тикилган. Худо хоҳласа финалга ва Олимпиадага чиқамиз
", - дейди Бобир Абдихолиқов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бобир Абдихолиқов: "Саудия Арабистони билан жуда қийин баҳс кутиб турибди"