
Осиё чемпионати (U23) ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоасини мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган Саудия Арабистони олимпиячилари Саудия Қироллиги томонидан мукофотланади.
«Футболиум» каналининг ёзишича, Саудия Арабистони спорт вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Турки мамлакат олимпия жамоасининг ҳар бир футболчисини 53 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони – Ўзбекистон (1:0) учрашувидан кейин рақибларимиз бош мураббийи Саад Аш-Шеҳри Саудия Арабистони Олимпиада йўлланмасини 24 йилдан буён кутаётганлиги ҳақида гапирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар