Элиуд Кипчоге
Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси Nike компанияси қоидаларга зид тарзда пойабзал ишлаб чиқаришини маълум қилди. Бунинг натижасида компания кроссовкасидан фойдаланган спортчилар бошқалардан кўра кўпроқ ғалабага эришадилар.
2019 йил 12 октябрда кениялик спортчи Элиуд Кипчоге дунёда биринчи бўлиб 42 км 200 метрлик марафон масофасини 2 соатдан камроқ вақтда югуриб ўтди. Таъкидланишича, Кипчоге бу югуриш вақтида Nike’нинг айнан у учун ишлаб чиқилган ва оддий харидорлар сотиб оломайдиган AlphaFly кроссовкасида бўлган.
Шунингдек, кениялик марафончи бир йил аввал Nike Vaporfly кроссовкасида Берлиндаги марафонда ғолиб бўлган. Мутахассисларнинг ҳисоблаб чиқишича, югуриш бўйича бош мусобақалар совриндорлари бўлган 36 спортчидан 31 нафари айнан шу кроссовкадан фойдаланган.
Шундан кейин уюшма тадқиқот ўтказиб, Nike пойабзалида бўлган спортчилар ҳақиқатан ҳам бошқа брендларникига қараганда 4 фоиз тезроқ югуришларини аниқлаган.
Бунинг сири кроссовканинг ғовак материал ва углерод толали пластиналардан тайёрланган енгил тагликка эгалигидадир. Бу компонентлар пружиналаш эффектига эгалиги ва юқори бардошлиги сабабли югуриш вақтида куч сарфини камайтиришга имкон беради.
Экспертларнинг фикрича, мусобақаларда қўлланувчи пойабзалларга ҳамма эгалик қила олиши лозим. Бундан ташқари, кроссовкалар спортчига бирор-бир устунлик бермаслиги керак.
Шу сабабли уюшма 40 ммдан қалинроқ ва биттадан кўпроқ пластинали тагликларни тақиқлашга қарор қилди. Бундан ташқари, 2020 йил 30 апрелидан бошлаб спортчиларга расмий марафонларга ўша вақтда эркин савдода 4 ойдан кўпроқ вақт мобайнида сотувда бўлган кроссовкалардагина чиқишга рухсат берилади. Кениялик спортчи фойдаланган AlphaFly кроссовкаси эса юқоридаги мезонларга тўғри келмаган ва шу сабабли уни “технологик допинг” деб топишган.
Шунингдек, жорий йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада якунлангунига қадар спорт пойабзаллари яратишда янги технологиялар қўллашга вақтинчалик тақиқ жорий қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи