19:30 / 05.02.2020
2 943

Россия ЖЧ-2022га қўйилмаслиги ҳақида хат олгани ростми?

Россия ЖЧ-2022га қўйилмаслиги ҳақида хат олгани ростми?
Фото: Laurence Griffiths/Getty Images
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни 2022 йилги жаҳон чемпионатига қўйилмаслиги тўғрисида хабардор қилган. Бу ҳақда йирик спорт телеканалларидан бири саналмиш Қатарнинг BeIN Sports каналининг «твиттер»даги саҳифасида хабар берилган деб ёзади Kun.uz нашри.

Аввалроқ, Британия ОАВлари Россия миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашини муваффақиятли ўтказиб, финал босқичига йўлланма олган тақдирда ҳам, Қатардаги турнирда байроғи ва мадҳиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида хабар тарқатганди.
Шунингдек, ушбу тақиқлар жаҳон чемпионатидан ташқари Олимпиада ўйинларига ҳам таъсир қилиши тўғрисида хабар берилган.

Ўз навбатида Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) BeIN Sports хабарини рад этиб чиқди.
«Биз Бутунжаҳон антидопинг агентлигидан (WADA) Россия миллий жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги борасида ҳеч қандай билдиришнома олганимиз йўқ», - дейилади РФИ расмий баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия ЖЧ-2022га қўйилмаслиги ҳақида хат олгани ростми?