
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Европа чемпионлар лигасидан 2 йилга четлатилди. УЕФАнинг бу ҳақдаги қарори кейинги мавсумдан кучга киради.
УЕФАнинг бундай қарорга келишига клубнинг молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб бўлган. «Шаҳарликлар», шунингдек, 30 миллион евро миқдорида жаримага ҳам тортилган.
Энди «Манчестер Сити» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган тақдирда ҳам 2020/21 ҳамда 2021/22 йилги мавсум мусобақаларида иштирок эта олмайди. Англия клубида мазкур қарор юзасидан Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар