23:05 / 22.02.2020
2 884

Мессининг покери “Барса”га йирик ғалаба келтирди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилди

Мессининг покери “Барса”га йирик ғалаба келтирди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилди
Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Барселона” – “Эйбар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда каталонияликлар сардори Лионель Месси покерга эришиб, 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади. Яни бир тўп Aртур ҳисобига ёзилган.

Яқиндагина жамоага келиб қўшилган Мартин Брейтуэйт эса 72-дақиқада Aнтуан Гризманнинг ўрнига майдонга тушиб, “кўк-анорранглилар” сафида дебют ўйинини ўтказди.

Шу тариқа, каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 55 тага етди ва жамоа 1-ўринга кўтарилиб олди. "Реал" ҳисобида эса 53 очко мавжуд. Қайд этиш жоиз, мадридликлар соат 01:00 да "Леванте"га қарши майдонда саф тортишади.

Барселона – Эйбар 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 14 Месси, 2:0 – 37 Месси, 3:0 – 40 Месси, 4:0 – 87 Месси, 5:0 – 89 Артур.
Барселона – тер Штеген, Пике (Умтити, 68), Фирпо, Семеду, Лангле, Артур, Ракитич, Бускетс (де Йонг, 59), Видаль, Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 72).
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Техеро, Бургос, Хосе Анхель, Эскаланте, Диоп, Инуи (Де Бласис, 66), Орельяна, Экспосито (Кристофоро, 83), Энрик (Кике Гонсалес, 66).
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (64), Диоп (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг покери “Барса”га йирик ғалаба келтирди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилди