Фото: Twitter
Январь ойининг энг кўп муҳокама қилинган мавзуларидан бири — Хавининг «Барселона»га бош мураббий сифатида қайтиши билан боғлиқ бўлди. 2020 йил 14 январь куни Каталония клуби Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарди. Бу орада клуб унинг ўрнига янги мураббий излашни бошлаб юборганди. Гап-сўзларга ишонадиган бўлсак, клуб унинг ўрнига Хавини олиб келмоқчи бўлган. Клуб афсонаси Вальверденинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрилган. Раҳбарият Хавини ортга қайтариш орқали клуб президенти Хосеп Бартомеунинг анчайин тушиб кетган рейтингини кўтариб олишни ҳам кўзлаганди.
Қатарда мураббийлик қилаётган Хави билан музокара ўтказишга «Барселона» спорт директори Эрик Абидал ҳамда бош ижрочи директор Оскар Граулар боради. Улар собиқ ярим ҳимоячига бош мураббийлик лавозимини таклиф қилади. Бироқ иккала амалдор ҳам Каталонияга Хависиз қайтади ва Кики Сетьен номзодига тўхталиб, уни «Барселона» бош мураббийи сифатида эълон қилади.
Кейинроқ Абидал Хавига таклиф билан чиқилмаганини айтди. Бироқ Эрик бунгача Вальверденинг жамоадан кетишини футболчилар хоҳлаганини айтиб, ҳатто Месси билан ҳам можарога бориб улгурганди. Каталониянинг машҳур радиоси Cadena SER бу орада клубдаги манбаларига таяниб, Хави «Барселона» олдига қатор шартлар қўйгани, бу эса клубга маъқул келмагани ҳақида маълум қилди.
Қуйида Хавининг «Барселона» олдига қўйган талаблари келтирилади:
1. Клуб спорт департаменти устидан максимал назорат
Ушбу теория шундай кўринади: Хави спорт директори вазифасини ҳам қисман бўйнига олади. Жумладан, қайси футболчиларни сотиш ва харид қилиш масалаларини ҳал этади. Ўзи штабни ҳосил қилади ва клубнинг барча даражадаги фалсафасига таъсир қилади. Ушбу талаб орқали Хави клубдаги жараёнларга катта таъсир доираси бўлишини сўраган.
2. Жоан Вилани ортга қайтариш
Вила «Барселона» модели асосчиларидан бири ҳисобланади. Қисқа паслар орқали доимий тўпга эгалик қилиш усулида клуб тизимидаги ёшларни тарбиялаш ғоясини «Барселона»да татбиқ қилган шахслардан бири. 66 ёшли мутахассис клуб тизимида тўртта 10 йилликда ишлади. Хави ҳам Вилани футболдаги отаси деб айтиб келади. 2018 йил ёзида Каталония клуби Вила билан шартномани узайтирмади ва клуб академия тизимига янги моделларни жорий қилиш мақсадида у билан хайрлашди. Бу эса натижа келтиргани йўқ ҳозирча.
3. Карлес Пуйолни таклиф қилиш
Бу ҳақда ягона аниқ нарса шуки, Хавида Пуйолни Каталония клубига қайтариш истаги бўлган. У буни клубга маълум ҳам қилган. Бироқ Хави Пуйолдан нима мақсадда фойдаланиши номаълумлигича қолди.
4. Йорди Кройффни клубга олиб келиш
Пуйоль сингари кичик Кройффнинг ҳам клубда қайси лавозим, вазифада бўлиши очиқланмаган. Футболчининг отаси Йохан Кройфф (марҳум) вақтида Каталония клуби академиясига катта эътибор қаратган, шахсан Хавини эса жуда қадрлаган. Йорди эса отасининг фикрларини бошқаларга қараганда яхшироқ билади ва унинг ғояларини қўллашга ҳаракат қилиб келади. Бундай маслаҳатчи эса Хавига мураббийлар штабига ёрдам берган бўларди, албатта.
5. Мураббийлар штабида Хавининг акаси Оскар Ферандеснинг пайдо бўлиши
Оскар айни дамда Хавига «Ас-Садд»да ёрдам бериб келмоқда.
6. Клубнинг барча ёшдаги жамоалари ва академияси устидан назорат
Хави интервьюларида тез-тез «Барселона» академияси футболчилари Гвардиола таклиф этган футбол услубида яхши ҳаракат қилишини таъкидлаб келади. Боиси, академия футболчиларига ёшликдан қисқа паслар орқали тўпга эгалик қилиш ғояси сингдириб борилади. Шу боисдан ҳам клубга келган топ-футболчилар, масалан, Анри, Абидал, Деку каби футболчиларга осон бўлмаган.
Бошқа талаблардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкин: Хави «Барселона»ни қандай ривожлантиришни қуйидагича тасаввур қилган. Қайтиш Гвардиола ва Кройфф гапирган ўзгача йўл кўринишида бўларди. Ишламайдиган академиясиз эса бу мақсадга эришиб бўлмасди.
7. Клубдаги тиббиёт тизимини янгилаш, унинг ҳозирги раҳбарини ишдан бўшатиш
Айни вақтда «Барселона» тиббий департаментини Рикард Пруно бошқармоқда. У клуб тизимида 1997 йилдан бери ишлайди. Бутун тиббий тизимга эса 2007 йилдан бери жавоб беради. Катта эҳтимол билан Хави Пруна ўз вазифасини бажара олмаяпти деб ҳисоблаган. «Барселона»даги жароҳатлар сони ва сурункали жароҳатлар (масалан, Усмон Дембеле) Хавининг ҳақ эканлигини кўрсатади.
8. Хави фақат 2020 йил ёзида жамоани бошқаришга рози эди
Бу ерда ҳаммаси жуда оддий — Хави «Ас-Садд» билан мавсумни якунлаб қўйишни хоҳлаганди. Мураббийлик фаолиятидаги илк клубни бир мавсум бошқармасдан ҳам ярим йўлда ташлаб кетиш ғалати бўларди, албатта.
Агар Cadena SER маълумотларига ишониладиган бўлса, Абидал ва Грау Хавининг ушбу талабларини клуб президенти Хосеп Бартомеуга олиб кирган. Талаблар билан танишиб чиққан президент эса бошқа номзодни мураббийликка кўриб чиқиш қарорини берган.
Умуман олганда Хавини жамоага қайтариш жуда катта аҳамиятга эга. «Барселона»ни олдинда клуб президентлиги учун сайловлар кутиб турибди. У 2021 йилга режалаштирилган. Бартомеу ҳозиргача бир нечта можароларга аралашиб қолди. Масалан, клуб футболчиларини ижтимоий тармоқларда танқид қилиш учун фейк аккаунтларга пул тўлаган, клубнинг ижтимоий тармоқлардаги имижини ижобий ҳолатда ушлаб туриш учун 1 миллион евро сарфлангани айтилмоқда). Шундай экан, сайловлар 2020 йил ёзидаёқ амалга ошиши мумкин.
Бартомеунинг ўзи президентликка номзодини илгари сурмоқчи эмас. Бироқ унинг тарафдорларидан бири номзодини илгари суриши катта эҳтимол. Хави, Пуйоль ва клуб собиқ президенти Жоан Гаспар эса Виктор Фонт номзодини қўллаб-қувватламоқда. Виктор бўлса, аллақачон агар у клуб президентига айланса, Хави «Барселона» бош мураббийи бўлишини айтиб улгурган. Ҳа айтганча, сайловларда клубнинг собиқ президенти, Гвардиоланинг яқин дўсти Хоан Лапорта ҳам иштирок этиши кутилмоқда. «Барселона» айнан унинг даврида (2003—2010 йилларда) кўплаб совринларни қўлга киритган.
Муаллиф: Максим Полтавец
Таржимон: Асрор Абдуназаров
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Таржимон: Асрор Абдуназаров
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...