"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.
Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган "ProSportsManagement" компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилди.
"Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда "Ростов"ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.
Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо "Ростов" раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.
Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз", — деди Ткаченко "СЭ" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда "Ростов" билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...