20:01 / 01.03.2020
2 621

Рўзиқул Бердиев: Мавсум бошида натижалар ҳар хил бўлиши мумкин

Рўзиқул Бердиев: Мавсум бошида натижалар ҳар хил бўлиши мумкин
“Қизилқум” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди:
Бугунги ғалабанинг сабабчиси хотиржамлик дейишим мумкин. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам хотиржамликни сақлаган ҳолда йигитлар ғалабага ишонч билан ҳаракат қилишди ва бу бугунги ғалабанинг асоси бўлди.

Яхши тайёргарлик кўрган эдик. Фақат бугун айрим сабабларга кўра етакчи футболчилардан фойдалана олмадик. Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли ҳолат ва барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун узоқ йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Мавсум энди бошланди ва натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Тўпни назорат қилиш, қарши ҳужумлар устида иш олиб боришимиз керак эканлиги кўриниб қолди
”, - деди Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: Мавсум бошида натижалар ҳар хил бўлиши мумкин