16:45 / 12.03.2020
2 796

Симеоненинг "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюси (тўлиқ)

Симеоненинг "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюси (тўлиқ)
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Ливерпуль" (3:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"4-5-1 схемаси бизга қарши ҳужумларда вазият яратиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Диего Костанинг ўрнига Маркос Льорентенинг тушиши мудофаага қаратилган эди, аммо у бошқача суратда ишлаб кетди. Жамоа учун хурсандман, биз яна Европанинг энг кучли 8та жамоасидан биримиз ва ақлбовар қилмас тарзда рақибни мағлуб этган. Футболда сиз рақибнинг ҳаракатларини мураккаблаштиришингиз керак. Масалан биз Коста, Феликс ва Корреалар орқали "Ливерпуль"ни юқори прессингда ушлаб турдик. Иккинчи голдан кейин ҳам таслим бўлмадик ва биз гол ургандан кейин ўзгача бир нарсани ҳис қилдик.

Льоренте? У ўзидан талаб қилинган нарсани қилди. Мен Маркос учун жуда хурсандман, жуда. Бу бизнинг умумий ғалабамиз. Ҳар бир ўйинчига таъзим қиламан.

Облакнинг сайёрамизнинг энг кучли дарвозабони эканлигига шубҳам йўқ. Ян Савич, Феликс, Фелипелар каби биз учун ўта муҳим. "Барселона"га натижаларни Месси тақдим этганидек, "Атлетико"даги дунёнинг энг кучли дарвозабони ҳам шундай. Облак - ажойиб, у биз учун натижа олиб келади", - дейди Симеоне.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Симеоненинг "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг берган интервьюси (тўлиқ)