
Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилиши, оммавий тадбирлар бекор қилинади. Бу ҳақда 15 март куни бош вазир Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.
Tribuna.uz мухбири Ўзбекистон Суперлигаси, Про-лига ва бошқа футбол турнирлари қачондан тўхтатилиши борасидага саволлар билан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга мурожаат этди.
«Ушбу масала юзасидан 16 март куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш ўтказамиз. Бугун, 15 март куни Суперлига доирасида Андижон ва Тошкентда ўтказиладиган 3-турнинг якуний ўйинлари бўлиб ўтади. Чемпионатнинг кейинги турлари масаласида душанба кунги йиғилишимизда ҳукуматимиз томонидан топширилган буйруққа асосан бир қарорга келинади», - дея фикр билдирди Равшан Эрматов.
Маълмуот учун, ўтган ҳафта давомида коронавирус сабабли Европада аксарият футбол турнирлари, миллий чемпионатлар тўхтатилганди. Ўзбекистонда ҳам 15 март куни коронавируснинг илк ҳолати аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар