Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги айрим манбалар орқали ўзбекистонлик 4 нафар паралимпиячи допинг сабаб дисквалификация қилингани ҳақидаги хабарларига нисбатан қуйидагиларни маълум қилди:
«Ушбу хабарларда номлари тилга олинган спортчилар 2018-2019 йилларда дисквалификацияга учраган. Уларда допинг аниқлангани ҳақида ўз вақтида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида эълон қилинган. Ҳозирда ушбу атлетлар бутунлай спортни тарк этишган. Афсуски, бу хабарлар оммавий ахборот воситаларида бироз нотўғри талқин қилинди.
Маълумки, бугунги кунда ўзбекистонлик паралимпиячилар дунёнинг кучли ўнлигига киради. Бу бир томондан ғурур бағишлайди, албатта. Лекин, иккинчи томондан бу ҳолат паралимпия спортчилари зиммасига катта масъулият юклашини ҳам унутмаслигимиз лозим. Боиси, WADA (Бутунжаҳон антидопинг агентлиги) юқори натижалар қайд этаётган мамлакат спортчиларини доимий тарзда текширувга олади. Шу боис ҳар қачонгидан ҳам ҳушёрроқ бўлишимиз талаб этилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, допинг аниқланган ҳар қандай ўзбекистонлик спортчи тўғрисида маълумот Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий манбалари орқали мунтазам эълон қилинади». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди