Шу йилнинг 16 апрелидан 18 апрелига қадар IT-Парк ва Adrenaline Rush Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида FIFA ва Counter Strike:GO бўйича онлайн турнир ташкил қилмоқда.
Турнир бутун жаҳонга машҳур FASEIT платформасида Қозоғистон Республикаси серверларида бўлиб ўтади.
Турнирнинг биринчи куни Counter Strike:GO бўйича ўйинлар чорак финалгача давом этади, иккинчи куни эса bo3 олимпия тизими бўйича чорак финаллардан бошланади. Учинчи кун иштирокчиларни иккита Гранд финал ва учинчи ўрин учун иккита матч кутади.
FIFA матчлари гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар тизими иштирокчилар сони бўйича белгиланади.
Бундан ташқари, IT-Паркнинг расмий YouTube каналида матчлар трансляцияси ҳам ташкил қилиб борилади.
Соврин фонди 60 000 000 сўмдан иборат!
Совринли ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Counter Strike:GO
1. 25 млн. сўм
2. 15 млн. сўм
3. 10 млн. сўм
FIFA
1. 5 млн. сўм
2. 3 млн. сўм
3. 2 млн. сўм
Турнир ғолиблари совринларни жамоа сардори ёки ўйинчисига тегишли дебет картага маблағни ўтказиш йўли билан олишади.
Турнирда республикамизнинг қайси бурчагида яшашидан қатъи назар, мутлақо барча қатнашиши мумкин. Муҳими, иштирокчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса кифоя.
Турнирнинг марказий матчларини Ўзбекистон киберспорт оламида яхши танилган экспертлар: Данил «VATKA» ва Сергей «Greed» шарҳлаб боради.
Аризаларни қабул қилишнинг охирги санаси: 2020 йил 14 апрель
Турнирнинг бошланиш вақти: 16 апрель, 14:00
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://esport.itcenter.uz/ “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»