
Беларусь чемпионати 4-туридан ўрин олган "Торпедо-БелАЗ" - "Энергетик-БГУ" (2:0) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Юрий Пунтус ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевнинг ўйини ҳақида гапирди.
- Яхши кайфият. Ғалаба учун йигитларга раҳмат. Қийин ўйин бўлди, аммо ўйлашимча, натижа адолатли. Энди бу учрашув тарихда қолди. Келгуси баҳсларга тайёргарлик кўришимиз керак.
- Бордачев ва Степанов Яхшибоевга имкон қолдиришмади. Бу сизнинг топшириғингиз эдими?
- Бундай ҳужумчиларнинг чемпионатимизда пайдо бўлиши яхши ҳолат. Унинг бугун гол кирита олмагани, бу бизнинг ҳимоячиларимизнинг хизматларидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар