Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев коронавирус сабаб юзага келган танаффус Суперлига клубларига қандай таъсир ўтказиши ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
«Коронавирус бизнинг клубларга молиявий томондан қандай таъсир қилади?
Бизнинг айрим клублар ҳар йили коронавирусдан-да қийинроқ кунларни бошидан кечиради, яъни, сметаси мартда ҳам тасдиқланмайди. Шундан келиб чиқсак, коронавирус улар учун қўрқинчли эмас.
«Навбаҳор»ни инобатга олмаганда, қолган клубларнинг чипта савдосидан тушуми у қадар кўп эмас. Демак, ўйинларнинг йўқ бўлиб қолиши ҳам катта иқтисодий зарар келтирмайди.
Бизнинг стадионларга Европанинг топ стадионларида бўлгани каби ҳар куни минглаб туристлар келмайди. Демак, бу борадаги тушумлар ҳам йўқолиб қолмайди.
Клубларимиз атрибутикалар савдосидан деярли пул топмайди. Бу борада ҳам коронавирус савдоларни тўхтатиб қўймайди.
ЎзПФЛ телетрансляциялардан пул ишлашгача етиб бorganicҳа йўқ, бунга футболдан ташқи омиллар ҳам сабабчи. Шундан келиб чиқсак, ўйинларнинг тўхтатилиши асосан футболчилар формасигагина таъсир ўтказади.
Клуб аъзоларининг ўз маошларини вақтида олмаслиги коронавирусга қадар ҳам нормал ҳолат бўлган. Шунинг учун футболчи ва мураббийлар қишни асосан ПФЛ биносида, собиқ клуби билан судлашиб ўтказади», — дейди Имомхўжаев.
Шунингдек, мутасадди коронавирус сабаб клубларни таъминлаб турган корхоналарнинг қийин аҳволда қолиши жамоаларни молиялаштиришга таъсири ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бироқ бу касаллик клубларга пул бераётган корхоналарга таъсир этиши мумкин. Амударё ва Сирдарё сувлари Орол денгизига камроқ қуйила бошлагач, оқибат нима бўлганини яхши биласиз. Аммо бу ҳам ваҳимага сабаб бўлмаслиги керак. Орол экологияга салбий таъсир этган бўлса, юқоридаги ҳолат футболга ижобий реакция беради. Биз аллақачон шу йўлдамиз», — дея қўшимча қилди ПФЛ ходими.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари коронавирус сабаб 16 март кунидан тўхтатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»