20:19 / 14.04.2020
3 754

«Янги Маҳрезни қўлдан бой берманг!» - Россия клубларидан Жасур Яхшибоевга эътибор қаратиш сўралди

«Янги Маҳрезни қўлдан бой берманг!» - Россия клубларидан Жасур Яхшибоевга эътибор қаратиш сўралди
Россиянинг «Советский спорт» нашри Беларусь Олий лигасида ўзини кўрсатаётган футболчилар ҳақида мақола ёзаркан, Россия Премьер-лигаси клубларини бу ўйинчиларга эътибор қаратишга чақирган.

Жасурбек Яхшибоев
Клуби:
«Энергетик-БГУ» («Пахтакор»дан ижара асосида)
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Ёши: 22 ёш
Позицияси: чап қанот ҳужумчиси
Беларусь Олий лигаси-2020: 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Трансфер нархи: 300 минг евро.

«Ўзбек легионери эҳтимол мавсумнинг асосий кашфиётига айланди. Тошкентнинг «Пахтакор» клубидан ижара асосида «Энергетик-БГУ» сафига келиб қўшилган футболчи Ўзбекистон олимпия жамоаси таркибида Осиё чемпионатида тўп сургани боис, янги клубининг январь ойидаги йиғинини ўтказиб юборганига қарамай, мавсумни ажойиб тарзда бошлади.

Яхшибоев – классик ҳужумкор вингер. Тезкор, техникали, рақибини алдашдан қўрқмайди, катта тезликда тўпни ўзида яхши сақлай олади, икки қанот ва марказдан кучли зарбалар йўллай олади. Яна бир муҳим жиҳати жуда совуққон футболчи. БАТЭ билан ўйинда ҳимоячи ва дарвозабонни совуққонлик билан доғда қолдириб, гол ургани эътиборга молик. Яхшибоев ўз жамоасининг 6та голидан 5тасида иштирок этгани ажойиб натижа.

Уни кимдир аллақачон янги Риёд Маҳрез дея атамоқда. РПЛ клублари бундай иқтидорни қўлдан бой берманг!», - дейилади рус нашрида Жасур Яхшибоев ҳақида.
Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи 3-турдан кейин 3та гол билан Беларусь Олий лигаси тўпурарлари сафида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Янги Маҳрезни қўлдан бой берманг!» - Россия клубларидан Жасур Яхшибоевга эътибор қаратиш сўралди