Фото: «Ҳумо»
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби келаси мавсум Олий Хоккей Лигасида (ОХЛ) иштирок этмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати ўз баёноти орқали эълон қилди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ноқулайликлар, мусобақалар қачон ва қай тариқа ўтказилиши номаълум бўлиб қолаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.
«Инфекциянинг тарқалиш кўламини, янги коронавируснинг инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётганини инобатга олган ҳолда, мавсум олдидан тайёргарликнинг ва ОХЛ чемпионатининг бошланиш вақти тўғрисида аниқ тушунча бўлмагани сабабли, шунингдек, у қай тарзда ўтказилишини ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ОХЛ ва QRО чемпионатларининг 2020/21 йилги мавсмида иштирок этмаслик қарорига келди», — дейилади баёнотда.
Баёнотда клубининг кейинги мавсум қайси мусобақада иштирок этиши маълум қилинмаган.
ТАСС'нинг хабар қилишича, «Ҳумо» бир мавсум ўтиб ОХЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Александр Малишев маълум қилган.
«Бир йил ўтиб «Ҳумо» қайтишига умид билдирамиз. Ҳозирда пандемия билан боғлиқ вазиятни башорат қила олмаймиз», — дейди Малишев.
«Ҳумо» хоккей клубига 2018 йил охирида асос солинган. Жамоа уй учрашувларини «Humo Arena»да ўтказади. 2019 йилда хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган. 2019 йилнинг ёзида «Humo» ОХЛда иштирок этиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Humo Arena» очилиш маросимида россиялик бир қатор хоккей афсоналари Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан Александр Якушев, Валерий Каменский, Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга Dream City компанияси томонидан Тошкент шаҳридан уй берилганди.
Маълумот учун, ОХЛ (ВХЛ) — Россиянинг КХЛдан кейинги иккинчи даражали хоккей лигаси. Унинг 2019/20 йилги мавсумида Россиянинг 27 та, Қозоғистон ва Хитойнинг 3 тадан клуби қаторида Ўзбекистон номидан «Humo» иштирок этган. ОХЛ 2019/20 йилги мавсуми март ойи сўнггида коронавирус сабаб муддатидан аввал якунланганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»