12:43 / 19.04.2020
2 887

«Пахтакор» спорт директори: «Машариповни Эрон клубига сотмаймиз, уларга бир марта футболчи бериб куйдик»

«Пахтакор» спорт директори: «Машариповни Эрон клубига сотмаймиз, уларга бир марта футболчи бериб куйдик»
Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати
«Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга бўлаётган қизиқишлар борасида гапирди.

«Машарипов борасида жуда кўплаб таклифлар келиб тушади — ҳар ҳафта, ҳар ой. Бироқ ҳозирда у «Пахтакор»га керак, биз Чемпионлар Лигасида натижа кўрсатмоқчимиз. Шу билан бир қаторда футболчининг келажагига ҳам халал бермоқчи эмасмиз. Яъни унга Европанинг яхши клубидан таклиф тушадиган бўлса, буни кўриб чиқишга тайёрмиз.

«Истиқлол»дан таклиф бўлдими? Эроннинг жуда кўп жамоаларидан таклиф бўлди. Бироқ уни айнан «Истиқлол»га бермаймиз. Сабаби Исмоил Гонсалвешни уларга трансфер қилиб, куйдик десак ҳам бўлади. Куйдик десам хато бўлар, аммо «Истиқлол» ҳали ҳам трансфер пулини тўлагани йўқ. Эрон клублари билан ишлашни хоҳламасдик, уларнинг кўпчилиги жуда ғирром иш қилади. Шунингдек, менимча, Машарипов учун Эрон чемпионатига ўтиш ортга чекиниш бўлади
», — дейди Ирисметов «Тезкор студия» дастурида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» спорт директори: «Машариповни Эрон клубига сотмаймиз, уларга бир марта футболчи бериб куйдик»