Бокс бўйича енгил вазн тоифасида IBF ва IBO чемпиони Геннадий Головкин WBA чемпиони Сауль Альварес билан жанг қилмаслигини маълум қилди.
«Коронавирус туфайли юзага келган ушбу ҳолатдан аввал жавобгарликни ўз бўйнимга олгандим. Мен Шереметага қарши жанг ҳақида гапиряпман. Ўз сўзимда туришим керак. Вазият ўзгариши билан ушбу жангда иштирок этмоқчиман.
Ҳар доим танганинг икки томони бўлади. Саулнинг жамоаси сентябрдаги жангдан қочиб қолганди. Канелонинг ўзи май ойида жанг қилишни истамади. Шу сабаб мен Шереметага қарши жанг қилишни танладим.
Шундай экан мен ўз йўлимда давом этдим. Менинг ўз карьерам бор ва ўзимга савол бердим: ‘яна қанча кутишим керак?», — дейди Головкин.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи Сауль Альварес билан икки бор тўқнаш келган. 2017 йилнинг сентябридаги жангда дуранг қайд этилган бўлса, орадан бир йил ўтиб мексикалик боксчи Головкиндан очколар ҳисобида устун келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»