23:45 / 08.05.2020
3 529

Криштиану Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси либосида кўриниш берди (фото)

Криштиану Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси либосида кўриниш берди (фото)
Фото: Instagram
Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси логотипи акс этган футболкада тушган суратини Instagram саҳифасига жойлади.

Футболчи фарзандлари билан тушган суратдаги футболка енгида «UMMAA.UZ» ёзуви тасвирланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон MMA ассоциацияси 2019 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган. Унинг раҳбари — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров ҳисобланади.

Ассоциация 2019 йилнинг 23 ноябрида Тошкентдаги «Humo-Арена»да GFC 20 мусобақасини ўтказганди. Мазкур кечанинг асосий жанги Умар Нурмагомедов иштирокида бўлган. Шунингдек, мазкур тадбирга Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси, афсонавий боксчи Рой Жонс, MMA юлдузи Жефф Монсон каби фахрий меҳмонлар ташриф буюрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси либосида кўриниш берди (фото)