22:53 / 08.05.2020
2 909

Жасур Яхшибоевнинг дубли «Энергетик-БГУ»га пешқадам устидан ғалабани тақдим этди

Жасур Яхшибоевнинг дубли «Энергетик-БГУ»га пешқадам устидан ғалабани тақдим этди
Фото: «Энергетик-БГУ»
Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 8-турида «Энергетик-БГУ» 8 май, жума куни «Слуцк» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Жасур Яхшибоев мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан кўп ўтмай Жасур яна бир 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда дублни расмийлаштирди.

41-дақиқада «Слуцк» Умар Баланинг голидан кейин ҳисоб қисқарди. Иккинчи бўлим ўрталарида минскликлар бир киши кам бўлиб қолди: Айк Мусаханян иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Бироқ қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Ўйин сўнггида Яхшибоев ҳет-трик қайд этиши мумкин эди, бироқ бирга-бир вазиятда унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

Учрашувда Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, асосий таркибда майдонга тушган Шаҳбоз Умаров бир бўлим ўйнади.
Шу тариқа, «талабалар» очколарини 15 тага етказиб олган ҳолда иккинчи поғонага кўтарилди. «Слуцк» эса 16 очко билан ҳозирча пешқадамликни сақлаб турибди.

Беларусь Олий Лигаси
8-тур баҳси

«Слуцк» — «Энергетик-БГУ» 1:2
Голлар:
0:1 – 17, пенальти Яхшибоев, 0:2 – 28, пенальти Яхшибоев, 1:2 – 41 Умар Бала.
«Слуцк»: Панкратов, Трубило, Образов, Чеботаев, Кривулкин, Коанда, Такулов, Козлов, Умар Бала, Салу, Сирима (Сердюк, 70).
«Энергетик-БГУ»: Леско, Юдчиц, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 46), Тве, Мусаханян.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (26), Трубило (28), Тве (42), Бакич (67).
Четлатиш: Мусаханян (71).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Яхшибоевнинг дубли «Энергетик-БГУ»га пешқадам устидан ғалабани тақдим этди