
Фото: «Соннам»
Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 1-турида «Кванжу» ва «Соннам» жамоалари 9 май, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандаров жамоалари қарама қаршилигида соннамликларнинг қўли баланд келди. Ян Дон Ҳён 4 ва 12-дақиқаларда майдон эгалари дарвозасини ишғол қилган ҳолда «Соннам»нинг ғалабасини таъминлади. Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ ҳаракат қилди. Шу тариқа, Искандаров К-Лигадаги дебютини ғалаба билан бошлади.
— Shukhrat (@bankir2102) May 9, 2020
10 май куни яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган клублар ўз ўйинини ўтказади. Достон Турсунов жамоаси «Пусан Ай Парк» сафарда «Поханг Стилерс»га қарши баҳс юритса, Икром Алибоев клуби «Сеул» «Канвон» меҳмони бўлади.
«Улсан Ҳёндай» — «Сангжу Сангму» 4:0
Голлар: 1:0 — 8 Жуниор Негао, 2:0 — 45, пенальти Жуниор Негао, 3:0 — 51 Ли Сан Ҳон, 4:0 — 75 Юн Бит Гарам.
«Инчҳон Юнайтед» — «Тэгу» 0:0
«Кванжу» — «Соннам» 0:2
Голлар: 0:1 — 4 Ян Дон Ҳён, 0:2 — 12 Ян Дон Ҳён. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар