
Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев маҳаллий ОАВга интервью берди. У ушбу суҳбат давомида Арвеладзе билан келишмовчилик боис "Пахтакор"га қайтмоқчи эмаслигини таъкидлади.
"Европага кетишни истайман. Қолаверса, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе билан ўртамизда тушунмовчилик бор. У мени захирага олганда, у билан саломлашмаганман. Барчаси шундан бошланган. Шундан сўнг захира ўриндиғида қола бошладим. Майдонга тушсам ҳам сўнгги 10-15 дақиқага тушдим. Бу вақт оралиғида нимага улгуриш мумкин?
Шу тариқа, тўпни ҳис қилишни, ўйин темпини, спорт формамни йўқотдим. Тўпни қабул қилиб олганимда, уни нима қилиш керак эканлигини эслай олмадим. Яхши ўйнай бошласам ҳам келгуси учрашувда захирада қолавердим. Бу катта тушкунликка олиб келади.
Ҳозир "Энергетик-БГУ"да барчаси бошқача. Мураббийлар менга ишонч билдирмоқда. Ўзимни жамоага керакли ва фойдали, деб ҳис қила бошладим. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман", - деди Яхшибоев.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Беларусь чемпионатида 8 баҳсда майдонга тушди ва 6 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Жасур ЯхшибоевПахтакор биланЕвропага кетишАрвеладзе биланЭнергетик-БГУСпорт формасиЖамоа ишончи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар