
Россия Премьер-лигаси 21 июнь кунидан давом эттирилади. Чемпионатни давом эттириш қарори Россия футбол иттифоқи ижроқўмининг бугунги йиғилишида қабул қилинди.
Ташкилотнинг "Twitter"даги акаунтида ёзилишича, клубларга 5 та ўзгариш қилишга рухсат берилади. Россия футбол лигаси (ФНЛ) ва Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) баҳслари эса якунланди. РПЛда 15 ва 16-ўринни эгаллаган жамоалар ФНЛга тушса, қуйи лигада дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар Премьер-лигага йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Остон Ўрунов ("Уфа") фаолият олиб боради.
Россия Премьер-лигасиЧемпионат Давом ЭтказиладиЭлдор ШомуродовОстон ЎруновФутбол ИттифоқиКлубларга Ўзгариш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар