23:41 / 19.05.2020
1 595

Яхшибоевга Польша клуби қизиқди, унга қанча нарх қўйилгани маълум

Яхшибоевга Польша клуби қизиқди, унга қанча нарх қўйилгани маълум

Фото: Энергетик-БГУ
«Энергетик-БГУ» сафидаги ўйинлари билан Беларусь Олий лигасининг янги мавсумида энг яхши футболчилардан бири бўлиб турган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев бир қатор клублар эътиборига [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzE5L3lheHNoaWJveWV2Z2EtcG9sc2hhLWtsdWJpLXFpemlxZGktdW5nYS1xYW5jaGEtbmFyeC1xb3lpbGdhbmktbWFsdW0%3D]тушган[/leech].

Football.kulichki.net сайтининг ёзишича, Беларусь чемпионати тўпурари бўлиб турган Жасур Яхшибоевнинг вакилларига Польшанинг «Ракув» клубидан алоқага чиқишган. Сўровга жавобан Яхшибоевнинг бошқа клубга ўтиш нархи 300 минг еврога баҳоланган.

«Пахтакор» тайёр туриши керак, тез орада Яхшибоев бўйича ўзбек клубига ўнлаб таклифлар келиб тушади», - дейилади нашрда.
Маълумот учун, 22 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячининг трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли. Яхшибоев «Энергетик-БГУ» клубига бир йиллик ижарага берилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Пахтакор» клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Жасур Яхшибоев бўйича Португалия, Венгрия ва Польша клубларидан таклиф тушганлигини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)