UFC билан шартнома имзолаган илк жангчимиз Маҳмуд Мурадов яна бир бор навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди.
"Дунёда пандемия билан боғлиқ вазият аста-секин яхшиланаётганлиги учун нафақат Чехия, балки бутун Европада ҳам чекловлар навбати билан юмшатилмоқда.
- "Барчага маълумки, коронавирус сабабли UFC рейтингининг кучли ўн бешталигига кирувчи рақибим Карлос билан жангим қолдирилганди. Яқин орада ҳаммаси ўз изига тушиб, давлат чегаралари очилишига умид қиламан. Мен жангга тайёрман ва ўйлайманки, Карлос ҳам охирига етказилмаган ишимиз ҳақида унутмаган. Жангни имкон қадар тезроқ ўтказиб, сизларни ажойиб беллашув билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - деди Мурадов.
Эслатиб ўтамиз, аслида Маҳмуд Мурадов 18 апрель куни Хабиб Нурмагомедов билан битта турнир доирасида октагонга кўтарилиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинган ва кейинчалик айрим жуфтликлар ўзгаргани ҳолда 9 май куни ўтказилганди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди