«Реал» скаутлари «Тоттенхэм»нинг 3та ўйини орқали Харри Кейнни кузатишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал» скаутлари «Тоттенхэм»нинг 3та ўйини орқали Харри Кейнни кузатишди

Спорт 10-02-2015, 22:15 913
«Реал» скаутлари «Тоттенхэм»нинг 3та ўйини орқали Харри Кейнни кузатишди

"Реал Мадрид" жамоаси "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейнга қизиқиш билдиришмоқда.

"Қироллик клуби" вакиллари "Тоттенхэм"нинг "Арсенал" билан ўйинига ташриф буюришди. Бу ўйинда 21 ёшли ҳужум томонидан киритилган 2та гол "шпорлар"га ғалаба келтирди. Бунгача скаутлар "Тоттенхэм"нинг иккита ўйинини стадиондан кузатишганди.

Харри Кейн Англия Премьер-лигасининг 20та ўйинида майдонга тушиб, 12та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. Кейн эса яқиндагина "Тоттенхэм" билан 2020 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекканди.

Манба: www.stadion.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.