“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жамоадоши Леонардо Бонуччининг 2017 йил “Милан”га ўтиб, бир йилдан сўнг яна жамоага қайтиб келган ҳолати ҳақида гапирди.
“Бонуччининг “Милан”да тўп тепган бир мавсуми ўзгача кечганди. Бу нотўғри танлов эди, чунки ўша қарорни қабул қилганида у ўзида эмасди. Лео кўп жиҳатлар бўйича ажойиб йигит. Афсусланарли томони, у бу қарорни биз бир биримиз билан гаплашмай қўйган вақтимизда қарор қабул қилган. Агар бу қарорни қабул қилиш бошқа вақтда қабул қилинганида, мен уни жамоада қолишга кўндирган бўлардим. Худди шундай воқеа 2014 йилда Конте билан ҳам содир бўлганди. Доим мен уларнинг ёнида бўлмаган пайтим шундай ишларга қўл уришган. Бонуччи “Реал”га кетганидаям бошқа гап эди, мен уни тушунган бўлардим. Аммо “Милан”... Тақдир бир муддатдан сўнг ҳаммасини ўз ўрнига қўйди ва Леонардо яна жамоага қайтганди”, дея Бонуччининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
“Ювентус”га қайтиш учун Бонуччи маошини камайишига (йилига 8 миллион евродан 5,5 миллионга) ҳам рози бўлганди.
Манба: Championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»