"Пахтакор" сентябргача янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин

"Пахтакор" сентябргача янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин
Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ОЧЛ-2020 учун муҳим бўлган жиҳат - янги ўйинчиларни рўйхатга олиб борасида тўхталди.

- Одатда клублар бундай имкониятга фақат 1/8 финалдан сўнг, Чемпионлар Лигасида узоқ танаффус бўлган пайтда эга бўлишарди. Энди нимчорак ва чорак финал ўйинлари ўртасидаги танаффус жуда қисқа бўлади. Бундан ташқари, сентябрь ойига қадар куз-баҳор тизимига кўра мавсум ўтказиладиган мамлакатлар клублари таркибнинг ярмини йўқотиши мумкин.

Демак, энг реал вариант турнир тикланишидан олдин, яъни сентябргача янги ўйинчиларни рўйхатга олишга рухсат беришдир, - деди Алишер Никимбаев.

Демак, "Пахтакор" ҳам гуруҳ босқичидан ўтса ва таркибни кучайтиришни хоҳласа сентябргача футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолади ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар