Халқаро олимпия қўмитаси БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда дунёда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазиятда одамлар саломатлигини асраш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Онлайн учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах COVID-19ни енгиб ўтиш ва инсониятни ундан асрашда спортнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
— Спорт инсониятни, ҳаётимизни қутқариши мумкин, деди у. — Кейинги бир неча ойда саломатлик ва фаровонлик учун спорт ҳамда жисмоний фаолликнинг муҳимлигини янада теранроқ англадик. БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб бориш орқали олдинга яна бир қадам қўямиз. Халқаро олимпия қўмитаси инсонларни бирлашишга, саломат бўлишга даъват қилади”.
Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебреисус Халқаро олимпия қўмитаси президентининг фикрларини эътироф этди.
— Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди Тедрос Адханом Гебреисус. — Олимпиячилар COVID-19 билан курашишга қодир. Бошқа одамлар ҳам шундай матонатли бўлишлари учун соғлом турмуш тарзига амал қилишлари керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар