Испания чемпионатининг 33-тури доираси "Реал Мадрид" - "Хетафе" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда "Реал" "Хетафе"дан кучлироқ эканлигини исботлай олди (1:0).
Ушбу ғалабадан сўнг Зинедин Зидан жамоаси қаторасига 6-ўйинда зафар қучди. Барча ғалаба Ла Лига доирасидаги беллашувларда қайд этилди.
Ушбу ўйинлардаги рақиблар ва ҳисоб:
"Эйбар" (уйда) 3:1
"Валенсия" (уйда) 3:0
"Реал Сосьедад" (сафарда) 1:2
"Мальорка" (уйда) 2:0
"Эспаньол" (сафарда) 0:1
"Хетафе" (уйда) 1:0
Натижада, "Реал" энг яқин тақибчиси "Барселона"дан энди 4 очко олдинда бормоқда ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Реал Мадрид" – "Хетафе" 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79, пенальти Рамос.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Карвахаль, Варан (Милитао, 33), Рамос, Модрич (Вальверде, 63), Кроос, Иско (Родриго, 64), Каземиро, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Бензема (Мариано Диас, 90).
"Хетафе" – Сория, Ньом, Оливера, Суарес (Джейсон, 75), Кукурелья (Дуро, 69), Тимор (Фажр, 84), Арамбарри (Анхель Родригес, 84), Джене, Максимович, Эчейта, Мата (Молина, 75).
Огоҳлантиришлар: Тимор (1), Карвахаль (15), Рамос (26), Модрич (45), Ньом (47), Милитао (47), Суарес (52), Мата (72), Арамбарри (83), Мариано Диас (90).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди