22:02 / 05.07.2020
2 860

РПЛ. Остон Ўруновнинг «Уфа»си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

РПЛ. Остон Ўруновнинг «Уфа»си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: Twitter/@Ufafc
Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 26-турида «Уфа» 5 июль, якшанба куни ўз майдонида «Урал» билан баҳс юритди.
Учрашув тенг курашлар остида ўтди. 65-дақиқада майдон эгалари бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Ионуц Неделчару иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Отман ал-Кабир «Урал»ни олдинга олиб чиқди.

Барчаси меҳмонларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда Денис Терентев ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа «Уфа» мағлубиятсиз сериясини олтита ўйинга етказди ва 33 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

«Уфа» — «Урал» 1:1
Голлар:
0:1 – 66 ал-Кабир, 1:1 – 90+3 Терентев.

«Уфа»: Беленов, Сухов (Терентев, 46), Никитин (Круговой, 78), Неделчару, Табидзе, Фомин, Голубев (Алиев, 79), Ўрунов, Ёкич, Кротов (Пуцко, 67), Бизяк (Агаларов, 63).

«Урал»: Годзюр, Вилюш, Кулаков, Калинин, Bumал, Кухарчик (Аугустиняк, 58), ал-Кабир (Золотов, 89), Егоричев (Панюков, 86), Бикфалви, Бавин (Ефремов, 57), Емелянов.

Огоҳлантиришлар: Урунов (33), Неделчару (39), Терентев (49), Калинин (60), Ёкич (65), Bumал (71), Пуцко (80).
Четлатиш: Неделчару (65).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » РПЛ. Остон Ўруновнинг «Уфа»си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди