"Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нима ҳам дейишим мумкин? Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. "Суғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Ўзига ҳос марказий ўйин деса ҳам бўлади. Жиззах жамоаси яхши шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар бор.
Ҳа, "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз кайфиятимиз тушди. Муҳими бу ўйинга яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан болларни табриклайман.
Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Ҳа, бугун шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Бошланғич таркибда шундай ўзгаришлар бўлиши рақиб учун кутилмаган ҳолат бўлган бўлиши мумкин.
Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз.
Даврон Анваровни аввалги турларда ҳам майдонга туширмоқчи эдим. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар