"Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.
"Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганига бир қанча сабаблар бор. Ҳозир уларни батафсил санаб ўтмоқчи эмасман. Иккинчи бўлимда нимадир қилишга ҳаракат қилдик. Футболда шунақаси бўлиб туради. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Интилишди, ҳаракат қилишди.
Норхонов етмаганини мағлубиятга рўкач қилмоқчи эмасман. Жамоамизда 22 нафар футболчи бор. Мен шунақа ўйлайман.
Бугун дарвоза чизиғида Митровичга дам олиш имкониятини бердик. Кейинги ўйинларда яна кўрамиз.
Чемпионат марказлашган ҳолатда ўтиши? Ҳозирги қалтис вазиятни тушунишимиз лозим. Футболимиз раҳбарларига осон эмаслигини биламиз. Агарда улар шундай қарорга келадиган бўлса барчаси бизни ҳавфсизлигимиз учундир. Ўзбекистондаги барча фуқаролардан соғлиқларига жиддий эътибор берган ҳолатда оила аъзоларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан",- дейди Улуғбек Бақоев.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар