Россиялик футбол экспертлари мавсумда премьер-лига жамоаларининг жорий мавсумдаги энг яхши трансферларини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан “Уфа”га кўчиб ўтган Остон Ўрунов ҳам хорижлик мутахассислар эътиборидан четда қолмади.
- “Уфа”нинг 19 ёшли футболчиси Остон Ўрунов Россия чемпионатининг ҳақиқий кашфиёти. 19 ёшли футболчи февраль ойида Тошкентнинг “Локомотив”идан 200 минг евро эвазига “Уфа”га олиб келинган эди. Россия чемпионатида бошқа клублардан олиб келинган истеъдод эгаларининг ўзини кўрсата олмай, кейинчалик кўринмай қолишини жуда кўп кузатганмиз.
Лекин Остон премьер-лигадаги фаолиятини сенсацион тарзда бошлади. Унинг ўйин услубида жисмоний кўрсаткичлари юқори техника билан уйғунлашиб кетгани одамни ҳайратга солади. У ўта меҳнаткаш ва ёш бўлишига қарамай, позицияни тўғри танлай олади. Гарчи Ўрунов ҳали чемпионатда голлари ҳисобини очмаган бўлса-да, унинг ўйинини кўрган одам борки, Остонга юқори баҳо бермоқда, - деб ёзмоқда championat.com сайти эксперти Анатолий Романов.
“Уфа” таркибида ҳар бир учрашувда юқори савияда тўп сураётган легионеримиз учун бугунги кунда Россиянинг гранд клублари харидор бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади