3 393
Дмитрий Селюк: "Жалолиддинов учун бериладиган 1 миллионни икки киши бўлишиб олган шекилли"
Машҳур футбол агенти Дмитрий Селюк Жасур Жалолиддиновнинг Москванинг "Локомотив" клубига ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
- "Кикнадзенинг ("Локомотив" бош директори) навбатдаги хатоси. Белоус уни аҳмоқ қилди. 1,7 метр бўйли, озғингина, курашларга асосланган лигада ҳеч қачон ўйнай олмайди. У (Жасур Жалолиддинов) Яқин Шарқ ёки Осиёга бориши керак. Илтимос Белоуснинг тарафкашлари уни Месси билан таққосламанг. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувини томоша қилсангиз, кучлироқ рақибга қарши баҳсда бу мўъжизакор футболчи умуман кўринмаганини тушуниш мумкин. Унинг учун 1 миллион тўлашга тайёрлар. Менимча, Кикнадзе ва Белоус пулни бўлишиб олишган", - деб ёзади Дмитрий Селюк твиттердаги ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Селюк кўплаб украиналик футболчиларнинг агенти. Унинг энг машҳур мижози Яя Туре бўлганди. Селюк анчадан буён Кикнадзе билан яхши муносабатда эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади