00:20 / 23.07.2020
3 747

Остон Ўрунов Россия клубида қанча маош олади?

Остон Ўрунов Россия клубида қанча маош олади?
Россиянинг "Уфа" клубида самарали фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Остон Ўруновга қизиқаётган жамоалар сони ортиб бормоқда. Шу боис хориж нашрлари унинг маоши ва бошқа маълумотларни тақдим этишмоқда.

Спорт Экспресс нашрининг ёзишича, шу йили қишда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан 200 минг еврога сотиб олинган Остон "Уфа"да ойига 200 000 рубль маош олади. Яъни, 2825 доллар. Бу Ўруновнинг маоши холос. Ундан ташқари, турли бонусларга ҳам эга.

Остон Ўруновни "Спартак", "Рубин" ва бошқа жамоалар ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Спартак" аниқ таклиф билан музокаралар олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўрунов Россия клубида қанча маош олади?