08:45 / 27.07.2020
2 125

Андрей Канчельскис: Пандемия давридаги футбол, Жалолиддинов трансфери ва унинг имкониятлари ҳақида

Андрей Канчельскис: Пандемия давридаги футбол, Жалолиддинов трансфери ва унинг имкониятлари ҳақида
“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис Россиянинг ProstoProSport сайтига интервью берди. Ушбу суҳбат давомида тажрибали мураббий Москванинг “Локомотив” жамоасига ўтган истеъдодли футболчи Жасур Жалолиддинов ва Ўзбекистон миллий чемпионати ҳақида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Пандемиядан кейин Ўзбекистон чемпионати қандай ўтяпти?
- Ҳозир бу ерда уй-сафар тизимидан воз кечилди. Яқинлашиб келаётга 4-5 турни жамоалар марказлашган ҳолда Тошкент шаҳрида ўтказадиган бўлиб турибди. Биринчи даврани жуда тиғиз жадвал асосида якунлашга тўғри келяпти. Кейинчалик мусобақани ўтказиш тартиби вазиятга қараб ўзгаради.

- Ҳаммаси шунчалик жиддийми?
- Ҳа. Яна бир аҳамиятли жиҳати, ҳозир жамоалар мухлисларсиз ўйнамоқда, футболчилар меҳмонхонада яшаяпти ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш чекланган. Ўйиндан сўнг футболчилар дарҳол меҳмонхонага қайтиши лозим.

- Чекловлар фақат Ўзбекистон биринчилигига қўлланилмаётгандир?
- Ҳа. Охирги пайтда ҳукумат қарори билан коронавирусдан вакцина йўқлиги учун жиддий чекловлар киритилди. Ниқоб ва қўлқопсиз юриш шундоқ ҳам хавфли ҳисобланади. Ҳозир карантин қоидалари янада кучайтирилди.

- Яқинда “Локомотив” таркибига ўзбекистонлик ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ўтди. Келажакда у “темирйўлчилар” ўйинини кучайтиришга қодирми?
- Жиддий даражада ўйнаш учун, дадил ва бақувват футболчи бўлиш керак. Аксига олиб, Жалолиддинов ҳали ёш боладай, тўпни олиб юришни яхши кўради ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ҳам ажралиб турмайди. Менимча, унинг “Локомотив”га ўтишига бироз эрта эди.

- Унда нега “Бунёдкор” Жалолиддиновни Марко Николич жамоасига қўйиб юборди?
- Молиявий масалаларни ҳал қилиш учун, деб ўйлайман. “Бунёдкор”да ҳозир молиявий томондан ҳаммаси силлиқ кетяпти, деб бўлмайди, ўйинчиларга маош тўланмаяпти. Умуман олганда, бу трансфер Жалолиддинов учун олдинга ташланган қадам.

- Унинг кучли томонлари қандай?
- Жасур етарли даражада иқтидорли ўйинчи. Майдонда тўпни олиб юриш маҳорати ва яхши техникаси билан ажралиб туради. Рақибни яхши алдаб ўтади.

- Жалолиддиновнинг агенти ва “Локомотив”нинг собиқ вице-президенти Юрий Белоус уни Жоау Мариудан кучли деяпти...
- Аввало, Россияга борсин ва яхши ўйнасин. Ҳозир фақат тахмин қила оламиз. Ким кучли эканини мавсум кўрсатиб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис: Пандемия давридаги футбол, Жалолиддинов трансфери ва унинг имкониятлари ҳақида