Куни кеча Тошкентдан Москвага учиб кетган "Бунёдкор" футболчиси "Локомотив" тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. Шу билан бирга ярим ҳимоячи Covid-19га ҳам тест топширган ва барчаси аъло чиққан.
Айни пайтда Москва клубининг базасида бўлиб турган Жасурнинг кейинги фаолияти "Локомотив" билан боғланадими ёки ижара асосида бошқа клубга ўтади номаълум. Бизга маълум қилишларича, рус "темирйўлчилари" "қалдирғочларга" 350 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер пулини тўлаб беради. Бу "Бунёдкор"нинг сўнгги 3 йилдаги рекорди, унга қадар Шомуродов "Ростов"га бор йўғи 100 000 евро эвазига трансфер қилинган эди.
Агар "Локомотив" Жалолиддиновни чемпионат учун рўйхатдан ўтказса, у дебют ўйинини 7 август куни Россия Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган "Зенит" - "Локомотив" учрашувида ўтказиши мумкин. Шу кунларда трансфер деталлари бўйича якуний тўхтамга келинади ва бу ҳақда яна хабар берамиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади