Фото: РПЛ
«Матч-ТВ» шарҳловчиси ва россиялик инсайдер Нобел Арустамян қишда РПЛнинг бир қатор клублари Остон Ўруновни сотиб олишни истамагани ҳақида гапирди.
«Ҳозирда барча ўзбекистонлик Остон Ўруновни муҳокама қилмоқда. Ким уни ўз жамоасида кўришни хоҳламайди дейсиз: ЦСКА, «Спартак», «Динамо», «Рубин».
У қишда «Уфа»га келди. Унинг трансфери учун 200 минг доллар ёки евро тўланди. Уни бир қатор жамоаларга таклиф қилишганини биламан. «Ростов» рад этди, ЦСКА хоҳламади. Олишмади, қизиқ эмас деб ҳисоблашди», — дейди Арустамян.
Остон Ўрунов фаолиятини Москванинг «Спартак» жамоасида давом эттиришга яқин турибди. Москваликлар унинг трансферига 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши ҳақида хабар қилишганди.
«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди