07:30 / 04.08.2020
747

Алишер Усмоновга тегишли компания ЦСКА футбол клубининг бош ҳомийсига айланди

Алишер Усмоновга тегишли компания ЦСКА футбол клубининг бош ҳомийсига айланди
Фото: ЦСКА
Россиянинг кўп тармоқли IТ-компанияси «ИКС Холдинг» ЦСКА футбол клубининг бош ҳомийсига айланди.
Россия ва чет элнинг 30 дан зиёд компанияларини ўзида бирлаштирган холдинг москваликлар клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

ЦСКА либосининг олд қисмида, «ВЭБ Арена» стадионининг деворларида, клубнинг чоп этиладиган барча материаллари ва интернет ресурсларида компания логотиплари акс этади.

Апрель ойида «ИКС Холдинг»нинг 100% акцияси Алишер Усмоновга тегишли USM холдинг тасарруфига ўтгани маълум бўлганди.
ЦСКА Россия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 4-ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўлланма олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)